Резюме тайёрлаш онлайн — бепул ва тез
iResume.uz ёрдамида иш учун резюмени 5 дақиқада тайёрлаш мумкин: маълумотларни киритасиз, шаблонни танлайсиз ва тайёр резюмени юклаб оласиз.
Резюме қандай тайёрланади
- Маълумотларни киритинг: исм-фамилия, телефон, расм, иш тажрибаси, маълумот ва кўникмалар.
- Шаблонни танланг: тўртта профессионал дизайн — Стандарт (ATS), Pro, VIP ва бошқалар.
- Юклаб олинг: тайёр резюме PDF ёки PNG кўринишида.
Резюмега нималар ёзилади
- шахсий маълумотлар ва алоқа учун телефон;
- қайси лавозимга топширяпсиз;
- «Ўзим ҳақимда» — 2–3 гап;
- иш тажрибаси — охирги иш жойидан бошлаб;
- маълумот, курслар ва сертификатлар;
- кўникмалар ва тиллар.
Яхши резюме учун маслаҳатлар
- резюме 1 саҳифадан ошмасин;
- вазифаларни эмас, натижаларни ёзинг: «савдо режасини 110% бажардим»;
- расм расмий бўлсин;
- телефон рақамини икки марта текширинг.
Резюмени лотин ёки кирилл алифбосида ёзишингиз мумкин — асосийси, бир ҳужжатда икки алифбони аралаштирманг.
Тайёр шаблон билан резюмени ҳозироқ яратинг
Резюме яратишКўп сўраладиган саволлар
Резюме тайёрлаш бепулми?
Ҳа, стандарт шаблон билан резюме тайёрлаш бепул.
Телефондан резюме тайёрласа бўладими?
Ҳа, сайт телефонда ишлайди, Telegram бот @Rezyume_uz_bot орқали ҳам мумкин.